2023-03-21 19:17:55
Наманганда 80 метрлик мега лаваш тайёрландиНаманганганда жойлашган «
Афсоналар водийси» тематик паркида бугун эрта тонгдан Наврўз сайллари бошланди.
Тадбирда кўнгилочар шоу-дастурлар намойиш этилиб, аҳолига кўтаринки кайфият бахшида этилмоқда.
Аҳамиятлиси, ҳақиқий маънодаги кутилмаган совға —
80 метрли улкан мега лаваш тайёрланиб, байрам меҳмонларига тақдим этилди.
100 дан ортиқ моҳир ошпазлар меҳнати эвазига тайёрланган мега лаваш
Янги Наманган туманидан сайл меҳмонларига байрам туҳфаси бўлди.
Мега лаваш учун 80 кг гўштдан фойдаланилади. Шунингдек, 40 кг помидор ва бодринг, 15 кг қовурилган картошка (чипслар), 20 литр соус ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлатилади.
Маълумот учун, бундан аввал Тошкент шаҳрида 31,5 метрли мега лаваш тайёрланган эди.
@ELPARVAR_MEDIA
(Elparvar Kanali )
➥https://telegram.me/joinchat/lLzbSsnFym00Zjcy
962 viewsedited 16:17