Get Mystery Box with random crypto!

#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР • Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳ | Firdavsiylar

#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

• Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
• Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
• Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
• Қадр сураси-3.
• Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
• Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
• Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
• Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи майдагапларни ўз аянчли ҳолида тарк қилинг!
• Ахир улар рамазоний файздан бебаҳра бўлишса сизу-бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди?!
• Унутманг!
• Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир:
«Бас, Аллоҳга қочинглар...»
Зариат сураси-50.

Маҳбубий

@firdavsiylar