Get Mystery Box with random crypto!

Бир инсонга турмушга чиқмоқчисиз ёки бир қизга уйланмоқчисиз, | Firdavsiylar

Бир инсонга турмушга чиқмоқчисиз ёки бир қизга уйланмоқчисиз, аммо бу инсон келажакда сизни бахтли қилиш ёки қилмаслигидан хавотирдасиз...

Бир тижорат ёки бир иш бошламоқчисиз, бир ашъё (уй, мошина телефон ваҳо казо) сотиб олмоқчисиз, шу нарса келажакда сизга хайрли бўлиши бўлмаслигидан хавотирдасиз…

Шу ва шунга ўхшаган барча муаммоларни ечимини бизга мукаммал бўлган динимиз кўрсатиб берган, фолбинга бориб ўзимизни гуноҳлар ботқоғига ботиришимизни ҳожати йўқ.

ЖАВОБИНИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ ЎРГАТАДИЛАР.

– Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга барча ишларда истихора (яхшилик тилаш)ни худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ўргатар эдилар. Айтардилар: Бирортангиз бир иш қилишни дилига тугса, фарз намозидан бошқа 2 ракаат (нафл) намоз ўқисинда, сўнгра айтсин:


(اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلاَ أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ - ويسمّي حاجته - خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أو قَالَ : عَاجِلِه وَآجِلِهِ - فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أو قَالَ : عَاجِلِه وَآجِلِهِ - فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ).



Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва асъалука мин фадликал-ъазийми фа иннака тақдиру валаа ақдиру ва таъламу валаа аъламу ва анта ъалламул ғуюби Аллоҳумма ин кунта таъаламу анна ҳазал-амро -- мақсадини айтади -- хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъаақибати амрий ав қола ъаажилиҳ ваажилиҳи фақдурҳу лий ваяссирҳу лий сумма баарик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал-амро шаррун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибатий амрий ав қола ъаажилиҳ ваадилиҳи фасрифҳу ъанний васрифҳу ъанҳу вақдур лийал хойро ҳайсу каана сумма ардиний биҳи.


Маъноси: «Аллоҳим, мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман – яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қудрат-қодирлик тилайман. Сендан улуғ фазлинг билан сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билувчи эмасман. Сен ғайбларнида билувчидирсан. Парвардигоро, агар мана шу ишни – ҳожатининг номини айтади – мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки яқинимда ва узоғимда (дейди) – яхши эканлигини билсанг, мени унга қодир эт ва уни менга осон қил. Сўнг уни менга баракотли эт. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки яқинимда ва узоғимда – ёмон эканлигини билсанг, мени ундан узоқлаштир-четлат. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб эт. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қил.
( Бухорий ривояти)

Изоҳ: Икки ракат намоздан кейин истихора дуосини ўқиб орасида мақсадини айтадиган ерида турмуш қурадиган инсонини ёки бошлаётган тижорати ёки сотиб олмоқчи бўлган нарсасини айтади ва дуони охиригача тугатади. Дуони маъносини ўқиб тафаккур қилган ҳолатда ўқиса яхшироқ бўлади. Бу истихорани муаммоси бир тарафга ҳал бўлгунига қадар ҳар куни ўқишлиги тавсия қилинади. Агар турмуш қурмоқчи бўлган инсони уни келажакда бахтли қиладиган бўлса Аллоҳ уларни турмуш қуришини осон қилади, йўлдаги тўсиқлар ечилади ва улар турмуш қуришади. Агар келажакда уни бахтсиз қиладиган бўлса Аллоҳ бу истихораси сабабидан уларни турмуш қуришликлари йўлига тўсиқлар ташлайди, турмуш қура олишмайди. Тижорат қилмоқчи бўлган инсон, ёки бир ерга ишга жойлашмоқчи бўлган инсон ҳам ишни бошлагунига қадар истихорани ўқиса, хайрли бўлса Аллоҳ насиб қилади. Хайрсиз бўлса насиб қилмайди. Бошқа нарсалар ҳам шунга қиёс қилинади.

@firdavsiylar | Jannat sari bir qadam!