Get Mystery Box with random crypto!

Firdavsiylar

لوگوی کانال تلگرام firdavsiylar — Firdavsiylar F
لوگوی کانال تلگرام firdavsiylar — Firdavsiylar
آدرس کانال: @firdavsiylar
دسته بندی ها: دین
زبان: فارسی
مشترکین: 7.59K
توضیحات از کانال

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
💰: @reklamaFR
Ijtimoiy tarmoqlar ro'yxati:
👉 https://taplink.cc/firdavsiylar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


آخرین پیام ها 53

2021-05-10 15:45:10
Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни. (Мехроб.уз)

@firdavsiylar
5.0K viewsedited  12:45
باز کردن / نظر دهید
2021-05-10 15:18:49
"Илмдан (инсон) 6 сабабга кўра маҳрум бўлади:

1. Савол бермаслик
2. Эътиборсиз эшитиш
3. Ёдда тутмаслик
4. Илмни тарқатмаслик
5. Унга мувофиқ иш олиб бормаслик
6. Нотогри тушунишлик "

@firdavsiylar
2.6K viewsedited  12:18
باز کردن / نظر دهید
2021-05-10 15:16:52
في بعض الأحيان من أجل الحصـول على شيء ما ،
علــــيـك التــخــلـي عنــــه...

Баъзан бирон бир нарсага етиш учун.. , сиз ундан воз кечишингиз керак бўлади...

@firdavsiylar
2.6K viewsedited  12:16
باز کردن / نظر دهید
2021-05-09 22:45:17 @firdavsiylar каналида реклама нархлари қуйидагича:

30 дақиқа топ + 24 соат лентa — 60 минг сўм.

12 соат топ + лентасиз (20:00 — 08:00) — 100 минг сўм.

12 соат топ + 24 соат лента — 150 минг сўм.

Реклама бериш вақтлари:

10:00, 12:00, 14:00, 16:00, 18:00, 20:00.

Ёпиқ каналлар (private channel) реклама қилинмайди. Агар каналингиз ёпиқ бўлса, канални очишингиз керак бўлади. Нархлар иккинчи ва учинчи ҳамкорликдан сўнг, тушиб берилиши мумкин.

Эслатма: Биз реклама матнларини ўзимизга мослаб таҳрир қиламиз. Узундан-узун текстлар ва меъёридан ортиқ смайликлар ишлатилган Реклама матнларини қабул қилмаймиз.

Юқоридагиларнинг барчаси билан танишиб чиққач, @sahifa_admini га мурожаат қилишингиз мумкин.

Ставка қўйиладиган, қимор, порнографик каналлар, турли дори воситалари ва Faberlic-Oriflame каби косметик воситалари, шунингдек текширилмаган диний видео ва маърузалар, мусиқали роликлар реклама қилинмайди.

Илтимос фақат реклама бўйича мурожаат қилинг! @sahifa_admini
2.1K views19:45
باز کردن / نظر دهید
2021-05-09 22:44:37
Биласизми, доим ким ютқазади.
Ҳиссиётда ҳаддан ошганлар.

@firdavsiylar
2.0K views19:44
باز کردن / نظر دهید
2021-05-09 17:21:08
Ёмон гумоннинг ҳаром бўлиш сабаби шуки, қалблар сиридан фақат ғайбларни билувчи Зот огоҳдир.

Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий

@firdavsiylar
2.5K views14:21
باز کردن / نظر دهید
2021-05-09 03:41:40
Мӯминларга хушхабар

​ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ЭНГ КАТТА АЛОМАТЛАРИДАН БИРИ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: «Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, Қадр кечаси йигирма еттинчи кеча», деб қасам ичар эдилар. Улардан: «Буни қайдан билдингиз?» деб сўрашганда у киши: «Расулуллоҳ бизга айтиб берган белгидан билдим. У зот бизга ўша куни эрталаб қуёш нурсиз бўлиб худди тоғора каби чиқишини айтиб берганлар», деб жавоб берганлар
(Муслим ривояти)

Аллоҳ таоло айтади:

"Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир"
(Қадр сураси, 3-оят)

Муфассир уламолар ушбу оятни бундай тафсир қилишган: “Яъни, бу кечада қилинган амал бошқа минг ойда қилинадиган амалдан яхшироқдир”.
(Қадр кечаси 1000 ой = 83,33 йил)
Валлоҳу аълам

@doniyorqori
1.6K views00:41
باز کردن / نظر دهید
2021-05-08 23:54:04 Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

Манба: Меҳроб.уз

@firdavsiylar
2.4K views20:54
باز کردن / نظر دهید
2021-05-08 23:51:45
Қадр кечасининг 7 та аломати.

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди
.

@firdavsiylar
2.3K views20:51
باز کردن / نظر دهید
2021-05-08 21:56:46 @firdavsiylar
2.3K viewsedited  18:56
باز کردن / نظر دهید