Get Mystery Box with random crypto!

Firdavsiylar

لوگوی کانال تلگرام firdavsiylar — Firdavsiylar F
لوگوی کانال تلگرام firdavsiylar — Firdavsiylar
آدرس کانال: @firdavsiylar
دسته بندی ها: دین
زبان: فارسی
مشترکین: 7.59K
توضیحات از کانال

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
💰: @reklamaFR
Ijtimoiy tarmoqlar ro'yxati:
👉 https://taplink.cc/firdavsiylar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


آخرین پیام ها 61

2021-04-23 00:39:31 ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан)

Ибн Сунний ривоятлари.

@firdavsiylar
1.6K views21:39
باز کردن / نظر دهید
2021-04-23 00:38:20 بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!
1.3K views21:38
باز کردن / نظر دهید
2021-04-22 02:35:40
Кўп нарса қила оламан деб ўйлар эканмиз. Билсак, Aллоҳнинг фазли бўлмаса қилган гуноҳларимизга ҳам тавба қила олмас эканмиз.. Aллоҳу Aкбар

@firdavsiylar
3.1K viewsedited  23:35
باز کردن / نظر دهید
2021-04-22 02:35:30 ЖАННАТДАГИ АЁЛ-ҲУРНИНГ ДУНЁДА ЮРГАН ЖУФТЛАРИНИ КЎРИШИ ҲАҚИДА

Ибн Зайд ҳадис айтади: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл осмондалик пайтида: "Дунё аҳлидан бўлган жуфтингни кўришни хоҳлайсанми?" дейилади. У: "Ҳа", дейди. Шунда парда кўтарилиб, у билан жуфти ўртасидаги эшик очилади. У жуфтини кўради, уни танийди, унга қараш билан аҳдлашади, ҳатто унинг келишини сабрсизлик билан кутади, аёл анчадан бери кўрмаган эрига муштоқ бўлган каби, унга муштоқ бўлади. Агар жуфти билан дунёдаги аёли ўртасида низолар бўлса, яъни, гап талашса, уришса, натижада хотини эридан ғазабланса, бу нарса жаннатдаги ҳурга малол келади ва айтадики: "Ҳолингга вой бўлсин! Унга ёмонлик қилма. У сен билан жуда оз кеча бўлади (яъни, у тезда менга келади)", дейди.

Термизий шу маънода Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Дунёда аёл қачон эрига озор берса, ҳурлардан бўлган хотини: "Аллоҳ жонингни олгур, унга озор бер-ма! У сенинг ҳузурингда мусофирдир. Яқинда сендан ажраб, менга келади", дейди".

"Жаннат васфи" китобидан.

@firdavsiylar
3.2K views23:35
باز کردن / نظر دهید
2021-04-22 02:35:23
Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳ у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз».

@firdavsiylar
2.5K views23:35
باز کردن / نظر دهید
2021-04-22 02:28:52 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».
Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.
Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

@firdavsiylar
2.8K views23:28
باز کردن / نظر دهید
2021-04-21 16:44:45 #кайфият МашаъAллаҳ қизалоқ икки ёшдан ошган жияним бўлади хммм Aллоҳим бардавом қилсин (амийн)

t.me/firdavsiylar
1.7K viewsedited  13:44
باز کردن / نظر دهید
2021-04-20 10:58:42 Мулк сураси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.

Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Кишининг қабрига унинг оёқлари томонидан келинади. Шунда уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг кўкраги ёки қорни томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг боши томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Имом Насаий келтирган ривоятда эса:

«Ким «Таборакаллазии биядиҳил мулк»ни ҳар кеча қироат қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сабабидан уни қабр азобидан ман қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни «Ман қилувчи» деб номлар эдик», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

Кўриниб турибдики, бу сурани давомли равишда ўқиб боришимиз саодатимизни таъминлар экан. Ҳозиргидек қиш кечаларида ҳам, бошқа фаслларнинг тунларида ҳам “Мулк” сурасини ўқишни доимий одатга айлантиришимиз зарур.

“Ҳадис ва ҳаёт” китоби асосида тайёрланди

@firdavsiylar
646 views07:58
باز کردن / نظر دهید
2021-04-19 09:10:24
Имом Вакеъ айтдилар:
Ҳадис ёд олишни истасанг, (аввало) унга амал қилгин.

Ибн Салоҳнинг «Муқаддима» китобидан.

@firdavsiylar
7.3K views06:10
باز کردن / نظر دهید
2021-04-19 09:06:53
Бировнинг ҳаққини егандан кўра, дунёда оч қолган яхши...!

@firdavsiylar
2.8K views06:06
باز کردن / نظر دهید