آدرس کانال:
دسته بندی ها:
اخبار
زبان: فارسی
مشترکین:
649
توضیحات از کانال
Uzbekistanofficial.uz saytining rasmiy telegram kanali
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
آخرین پیام ها
2023-01-18 13:05:50
«Наманган вилоятида 83 минг хонадон табиий газга уланган, уларнинг 42 минги кўп қаватли уйларда истиқомат қиладилар. Мавжуд газни биринчи навбатда шу хонадонларга етказишнинг қатъий чоралари кўрилмоқда. Табиий газ истеъмолидан 736 та корхона-ташкилот, 80 та йирик корхона ва 121 та газ қуйиш шаҳобчаси фаолиятини чекладик. Бунинг натижасида вилоятга келаётган газдан қўшимча 42 фоизини аҳолига йўналтириш имконияти пайдо бўлди. Аҳоли хонадонларига керакли босим бериш учун бор имконият ишга солинмоқда», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган тезкор штабда матбуот анжумани ўтказди.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
9.1K views10:05
2023-01-18 12:53:36
Тошкентда Lacetti қарама-қарши йўлда ҳаракатландиТошкент шаҳрида автомобиль давлат рақам белгисини ечиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автомобили жарима майдонига жойлаштирилди.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
17.2K views09:53
2023-01-18 12:49:21
Инстаграм ва Тик-Ток дан видео юкловчи тезкор бот: @uzbsavebot
20.2K views09:49
2023-01-18 12:40:01
Бугун президент ҳузурида аҳолини энергоресурслар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
26.4K views09:40
2023-01-18 12:28:23
Ўзбекистонда пиёз нархлари кескин кўтарилиши мумкинЎзбекистонда аномал совуқ пасайишни бошлаганига қарамасдан таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистонда пиёз нархи пасаймайди, балки аксинча, ўсишда давом этиши мумкин.
Совуқ ҳавонинг бошланиши билан «музламаган» сўзи савдогарлар томонидан реклама қилинадиган пиёзнинг асосий хусусиятига айланди.
Қишда Ўзбекистонда пиёз ҳар доим ҳам сифатни сақлаб қолиш учун мақбул шароитларда сақланмайди.
Хабарда келтирилишича, бу мавсумдаги совуқ республикадаги пиёз захираларига катта зарар етказган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 10 январдан 15 январгача ҳаво ҳарорати кундузи 13 даража совуқ, кечаси эса 17 даражагача совуқ бўлди. Мутахассисларнинг қайд этишича, бу ҳароратда пиёзлар шунчаки музлаб қолади. Улар эритилгандан кейин эса жуда тез ёмонлашади.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
31.8K views09:28
2023-01-18 12:06:34
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти, цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
38.2K views09:06
2023-01-18 12:00:10
Киев областининг Бровари шаҳрида турар жойлар ва болалар боғчаси ўртасига ИИВ раҳбарияти кетаётган вертолёт қуладиҲодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ва унинг биринчи ўринбосари ҳам бор.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
39.3K views09:00
2023-01-18 11:12:32
"Ўзбенефтгаз" бошлиғи "Бунёдкор" футбол клубидан йилига 1 млрд сўм пул олиб келган
Бунёдкор клуби собиқ мураббийи Иван Бошкович клуб ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳақида кескин фикрлар билдирди.
"Фикримча, раҳбар клуб ривожланиши учун бош қотириши керак, лекин бизнинг раҳбаримиз бундай қилмади. Ҳозир фақат “Бунёдкор” ҳақида эмас, балки футболингиздаги энг ёмон иллат ҳақида гап кетмоқда. Мамлакатингиздаги барча жамоа раҳбарлари клубнинг ички ишларига аралашмаслиги мумкин. Ҳаммамиз ўз ишимизни қилайлик. Раҳбарлар ҳомий бўлса, пулни берсин, бошқа ишларга аралашмасин. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва вице-президент Одил Аҳмедов ташкилотдан маош олмайди.
Бизнинг раҳбар эса клубдан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул оларди, шунингдек, мукофот пуллари ҳам бор”, дейди Иван Бошкович.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
51.1K views08:12
2023-01-18 10:08:31
Европа чемпионатига хам бунча томошабин йиғилмаса керак
Кўпкари улоққа 100 минга яқин ишқибоз келибди.
(Наманган)
http://t.me/UZBEKISTANUZ
64.7K views07:08
2023-01-18 09:56:34
«ТикТок ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солади»Федерал алоқа комиссияси комиссари Брендан Карр АҚШда ТикТок иловасини бутунлай тақиқлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.
http://t.me/UZBEKISTANUZ
59.9K views06:56